Қатағон қурбонларини ўрганиш
Қатағон қурбонларини ўрганиш уларнинг номларини абадийлаштириш Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 1999 йил 12 майда эьлон қилган фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидоийлар хотирасини абадийлаштириш” тўғрисида қабул қилган қарорларидан сўнг кенг йўлга қўйилди. Ана шу ҳужжатлар асосида Тошкентда шаҳидлар хотираси ҳайрия жамғармаси тузилди, ҳамда шаҳидлар ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.
2020 йил 27-октябрь куни Нодирабегим номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази умумий ўқув залида қатағон қурбонлари хотираси кунига бағишлаб “Инсон хотираси боқий- қадр қиммати улуғ” номли давра суҳбати бўлиб ўтди
Суҳбатни АКМ директори М.Жўрабоева очиб, тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган оламшумул ишлар хақида гапирдилар.
Тадбирда сўзга чиққан Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими бошлиғи Зиёвуддин Мансуров Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Ибрат сингари халқимизнинг не-не асл фарзандлари отилган, бекафан, бежаноза кўмиб юборилганлиги, ҳар бир юртдошимиз қалби ва онгида ватанпарварлик, ўз халқига муҳаббат ва садоқат ҳиссини уйғотиш, айниқса, ёшларимизни бугунги дориломон кунлар қадрига етишга, қатағон қурбонлари хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтиром ила муносабатда бўлишга ундашга чақирди.
Комментарии
Отправить комментарий