Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!
2020 йил 20-октябрь куни Нодирабегим номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда журналист ижодкорлар, тарихчи, адабиётшунос ва тилшунос олимлар, омма эътирофига сазавор бўлган муаллифлар иштирок этди.
Тадбирни “Наманган хақиқати” газетаси муҳбири Носир Аббос олиб борди. Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларида Давлат тили тўғрисидаги қонун-хужжатларга риоя этилишини таъминлаш масалаларига доир эълон қилинган журналистик жанрлардаги мақолаларни назорат қилиб, хамда энг таъсирчан мулоҳаза таклиф ва таҳлиллар муаллифлари ҳомий ташкилотлар кўмагида моддий ҳамда маънавий рағбатлантириб борилди.
Таниқли публицист, академик-адиб ва таржимон Рустамжон Умматовнинг вилоят ва республика нашрларида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги мавзуга доир чиқишлари, публицист, ёзувчи Темурбек Тўрабоевнинг илмий жамоатчилик ва тилшунос олимлар томонидан эътироф этилган “Теорема” роман эпопеяси, НамДУ профессори, филология фанлари доктори Носиржон Улуқов, Наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири “Дўстлик” ордени соҳиби Акрамжон Сатторовларнинг Ўзбек тилининг Давлат тили мақомидаги ривожланиш истиқболларига доир мақолалари алоҳида эътирофга сазовор.
Тадбир давомида журналист ижодкорлар томонидан ёзилган, эътирофга муносиб тилимиз тақдири ва ривожланишига доир эркин ижод намуналарини тақдим этган бир гуруҳ ҳамюртларимиз тақдирланди. Жумладан:
Рислиқхон Мажнунова – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Наманган ҳақиқати” газетаси ахлоқ бўлими мудири (Маданиятсизлик, саводсизлик илдизлари –ўз тилини билмасликда”, “Юз ўгирилаётган ҳуснихат”, “Султон суягини хўрламас” мақолалари учун)
Баҳодир Мўминов – Наманган телевидениеси сиёсий шарҳловчиси (Ўзбек тилини ривожлантиришга доир ҳуқуқий меъёрлар тарғиботи учун)
Бахтиёр Исҳоқов – Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва мониторинг қилиш институти маънавият тарғиботчиси, тарих фанлари номзоди (“Маънавият – тараққиёт мезони”, “Тарих- тарбия таянчи” публицистик китоблари учун)
Феруза Эргашева – Наманган вилоят телерадиокомпанияси “Олтин замин” радиоси катта муҳаррири (Сўзни ҳис этиш, нутқ маданиятига доир ҳам амалий, ҳам назарий фаолияти учун) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Тадбирга вилоят намунавий мақом ансамбли хонандаси Шерзод Абдураимовнинг мумтоз куй-қўшиқлари файз киритди.
Комментарии
Отправить комментарий