Наманган вилоят прокурори билан ёшлар учрашуви

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни қабул қилинган 5та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси айнан ёш авлодни китоб мутолаасига қизиқтириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган.
   5 ташаббус доирасида Наманган вилояти прокуратураси томонидан мунтазам ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, 2020 йил 20-феврал куни Нодирабегим номидаги кутубхонада Наманган вилоят прокурори билан ёшлар учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида Наманган шаҳридаги ёшлар ўртасида ўтказилган “Энг истеъдодли китобхон”  танлови ғолиблари- Наманган шахар педагогика коллежи талабаси Умматалиева Турсуной 1-ўрин соҳиби, 2-Тиббиёт коллежи талабаси Усманжанова Моҳигул-2 ўрин соҳиби, Наманган шахар иқтисодиёт коллежи талабаси Тожимуҳаммадова Дилноза ҳамда Наманган педагогика коллежи талабаси Баннаева Муниралар 3-ўрин соҳиблари Наманган вилоят  прокурори Акмалҳўжа Юсупович Мавлонов томонидан махсус совғалар билан мукофотланди.
Шаҳар прокуротураси билан ҳамкорликда китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида бир гуруҳ талабаларга аъзолик гувоҳномалари ҳамда прокуратуранинг махсус совғалари топширилди.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Axrotlashgan jamiyatda elektron kutubxonalarni o'rni va vazifalari

Axborot-kutubxona faoliyatida axborot kommunikatsiya texnologiyalarini o‘rni va ulardan foydalanish