Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар самараси

2019 йил– “ Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб

“Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар самараси” (услубий қўлланма)

К У Т У Б Х О Н А Ч И Г А
Биз фақат инвестицияларни фаол жалб
қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини
ишга тушириш ҳисобидан иқдтисодиётимизни
жадал ривожлантиришига эришамиз
Ш.М.Мирзиёев

2018 йилда бошлаган ишларни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида, кириб келган 2019 йилга“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб ном берилди. Президентимиз ўз Мурожаатларида - “Жойларда халқ билан мулоқотлар давомида ва мурожаатларда билдирилган фикрлар, таклиф-мулоҳазаларни атрофлича кўриб чиқдик. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак. Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир. Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб қолади. Келгуси йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш бўйича ҳам кўп ишлар қилишимиз лозим. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, 2018 йилда бошлаган ишларимизни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида, мен кириб келаётган янги – 2019 йилга“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб ном беришни таклиф этаман.
Инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади. Биз мамлакатимизда инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига эмас, балки илмий ишланмала “ноу-хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак. Фарзандларимизнинг турли радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишга йўл қўймаслик –асосий вазифамиздир. Янги маданият ва истироҳат боғларни ташкил этиш, уларнинг замонавий ёшлар масканига айлантириш чораларини кўриш. Боғлар таркибида кутубхона ва “Китоб кафелари” бўлиши, бугунги кунда ёшларимизнинг билим ва маълумот олишнинг асосий манбаи Интернет эканлиги сир эмас, шу сабабли жамоат жойларда бепул “вай-фай” ҳудудларни ташкил этиш чораларини кўриш . Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида ҳар бир йил улкан дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, юртимизни равнақ топтириш бўйича янги-янги ютуқлар, билим ва тажрибалар даври бўлиб қолмоқда.
Бу – ҳаёт синовларида тобланган, сўзида қатъий турадиган, ишнинг кўзини биладиган, меҳнаткаш, мард ва матонатли халқимиздир.
Биз бугун кўп миллатли халқимизга, барчамизнинг умидимиз ва суянчимиз бўлган ёшларимизга ишониб, маррани катта олмоқдамиз. Азиз фарзандларимиз, набираларимиз бахтини, камолини ўйлаб, эл-юртимизнинг, халқимизнинг ёруғ келажагини кўзлаб, олдимизга улкан вазифалар қўймоқдамиз. Нияти улуғ халқнинг – иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади.
Биз демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, фақат олдинга – янги, юксак марралар сари борамиз.
Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш – Яратганнинг ўзи бизга берган тарихий имконият, десак, тўғри бўлади.
Барчамиз буни чуқур англашимиз, қадрига етишимиз зарур. Жонажон Ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчини шараф билан бажариш ҳаммамизга насиб этсин” дедилар Президентимиз ўз сўзларида. Биз ҳам Президентимизнинг Мурожаатларидан руҳланиб янги иннавоцион ғоялар асосида иш ташкил қилишимиз ва шижоат билан ишлашимиз зарур. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди.
ИНВЕСТИЦИЯ - БУ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЮРАГИ
Инновацион ривожланиш иқтисодиётга ўтиш, муайян даражада, бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улар орасида интеллектуал салоҳият, мувофиқ меъёрий-қонунчилик базаси, мавжуд инвестиция ресурслари энг муҳимлари ҳисобланади. Зарур маблағларсиз инновацион фаолиятини амалга ошииб бўлмайди ва айнан инновациялар инвестицияларнинг юқори сифат даражасини таъминлаб беради. Шундай экан, “инновация-инвестиция” – бу ўзаро боғлиқ яхлит бир тизим, деган хулосага келиш мумкин. Бозор иқтисодиётнинг асосий иқтисодий тушунчалари сифатида инвестициялар тушунчасининг бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатиб, уни очиб беришга бўлган заруриятини келтириб чиқаради. Бу тушунча ўзи билан бирга инвестиция лойиҳалари тушунчаси, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштириш, уларнинг техник-иқтисодий асосланиши ва экспертизаси, лойиҳавий таҳлил, лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинги каби бир қатор янги кўплаб тушунча ва иқтисодий билимларни кашф этиши уларнинг бугунги иқтисодий ҳаётимизда нақадар муҳимлигини англаб олишимизга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётининг, умуман, жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир билим соҳиби англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, чет эл инвестицияларни кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас. Ўтказилаётган таркибий ўзгаришлар натижаси иқтисодий ҳаётимизда тадбиркорлик фаолияти, инновацион фаолият, инвестиция фаолияти, лизинг фаолияти, аудиторлик фаолияти, диллерлик фаолияти турларининг вужудга келишини таъминлайди. Фаолият турларидан бири ҳисобланган инвестиция фаолиятининг вужудга келиши шу фаолият билан шуғулланувчи субъектларнинг инвестиция ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ иқтисодий билимларни кенг эгаллашларига сабаб бўла олади. Инвестиция сиёсати ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва унда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг энг асосий йўналишлардан биридир. Шундай экан, миллий иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш фаол инвестиция сиёсатини юргизишни талаб қилади. Бу, ўз навбатида, республикада чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишни таъминлайди. Миллий иқтисодиёт соҳаларига ташқи ва ички инвестициялар оқимини фаоллаштириш иқтисодий юксалишнинг янги босқичини бошлаб берадиган асосий омил ҳисобланади. Инвестициялар ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан, барча имкониятларимизни ишга солиб иқтисодиётимизга йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини оширишимиз зарур.Инвестиция фаолиятини амалга ошириш ва чет эл инвестициясини фаол жалб этиш учун, нафақат, ҳудудлар балки тармоқларда, шунингдек инвестиция фаолиятнинг субъектлари ва объекларида ҳам
инвестицион жозибадорлик рейтингларини таҳлил этиб, ҳисоблаш чиқиш зарурдир. “Инвестиция” тушунчасининг моҳиятини ёритганда уни жамғариш (бойликлар, ресурслар), қуйиш(солиш, жойлаштириш, сарфлаш), капиталлашув (капитализация, маҳсулот яратилиши) ва иқтисодий ва ижтимоий самара олишдек динамик ҳаракатда бўлишлигини таъкидлаш лозим. Уларнинг бундай динамик ҳаракати инвестиция фаолияти орқали амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча амалий ҳаракатлар йиғиндисидир. Инвестициялар инновацион салоҳиятни ривожлантириш ва технологик ўзгаришларни амалга оширишнинг ажралмас таркибий қисмга айланади. Инновацион фаолият янги билимлар, ташкилотчилик ва бошқарувнинг янгича методларидан фойдаланиш, замонавий технологик ишланмалар, янгиликларни жорий этиш асосида максимал иқтисодий самарага эга бўлиш мақсадлари томон йўналтирилади.
Президентимизнинг 28-декабрдаги Мурожаатномаларидан кейин, Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига, энг аввало, хорижий ишбилармонлик доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари ўртасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Давлат дастурининг бориши, бизнес учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида кенг маълумот бериш ва тарғиб қилишни ташкил этиш учун масъул бўлган PR-марказ функцияси юкланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси (З.Ш.Низомиддинов) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги, жумладан, PR-марказ функциясини бажариш доирасида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш анетлиги инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек, Ўзбекитсон Республикасиниг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргалиуда 2019 йил 10 июлга қадар ҳалқаро ишбилармонлик доираларида истиқболли инвестиция лойиҳалари, шу жумладан: устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциялар( улушлар) пакетларини сотиш назарда тутилаётган хўжалик жамиятлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тақдимотларини ( “Road Show”) ўтказиш гарифигини тасдиқлансин ва йил давомида амалга оширсин” деб белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Мамлакатимиз парламентига Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришининг бешта устивор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” тўғрисидаги Давлат дастурини Нодира номидаги АКМ жамоаси ҳамда вилоятдаги барча ахборот-кутубхона муассасалари кенг ўрганиб бормоқда.
Мурожаатноманинг ва Давлат дастурининг мазмун моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш омилларига бағишлаб АКМнинг мажлислар залида маънавият соати бўлиб ўтди. АКМ томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили “га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар режаси тузилди. АКМ йил давомида 40 зиёд тадбирлар ўтказишни режалаштирилган. Жумладан: кечалар, учрашув, баҳс-мунозара кечалари, давра суҳбатлари ,картотека, тавсия рўйхат, услубий қўлланма, кўргазмалар, мультимедия,буклет ва бошқалар . Бу тадбирларни ўтказишда халқ таълими, олий таълим муассасалари, “Махалла” жамғарма фонди, “Нуронийлар” ,”Ёшлар иттифоқи”, вилоят маънавият ва маърифат марказилари билан ҳамкорликда ўтказиш режалаштирилди. Ушбу қўлланма барча вилоятдаги ахборот-кутубхона муассасалари учун мўлжалланган.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Axrotlashgan jamiyatda elektron kutubxonalarni o'rni va vazifalari

Axborot-kutubxona faoliyatida axborot kommunikatsiya texnologiyalarini o‘rni va ulardan foydalanish