2020 йил 20-октябрь куни Нодирабегим номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда журналист ижодкорлар, тарихчи, адабиётшунос ва тилшунос олимлар, омма эътирофига сазавор бўлган муаллифлар иштирок этди. Тадбирни “Наманган хақиқати” газетаси муҳбири Носир Аббос олиб борди. Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларида Давлат тили тўғрисидаги қонун-хужжатларга риоя этилишини таъминлаш масалаларига доир эълон қилинган журналистик жанрлардаги мақолаларни назорат қилиб, хамда энг таъсирчан мулоҳаза таклиф ва таҳлиллар муаллифлари ҳомий ташкилотлар кўмагида моддий ҳамда маънавий рағбатлантириб борилди. Таниқли публицист, академик-адиб ва таржимон Рустамжон Умматовнинг вилоят в...