Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни қабул қилинган 5та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси айнан ёш авлодни китоб мутолаасига қизиқтириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган. 5 ташаббус доирасида Наманган вилояти прокуратураси томонидан мунтазам ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2020 йил 20-феврал куни Нодирабегим номидаги кутубхонада Наманган вилоят прокурори билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида Наманган шаҳридаги ёшлар ўртасида ўтказилган “Энг истеъдодли китобхон” танлови ғолиблари- Наманган шахар педагогика коллежи талабаси Умматалиева Турсуной 1-ўрин соҳиби, 2-Тиббиёт коллежи талабаси Усманжанова Моҳигул-2 ўрин соҳиби, Наманган шахар иқтисодиёт коллежи талабаси Тожимуҳаммадова Дилноза ҳамда Наманган педагогика коллежи талабаси Баннаева Муниралар 3-ўрин соҳиблари Наманган вилоят прокурори Акмалҳўжа Юсупович Мавлонов томонидан махсус совғалар билан мукофотланди. Шаҳар...